
🎓 Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари учун давлат грантига аризалар қабули бошланди!
📅 Аризалар қабули: 10–17 октябрь, 2026 йил.
🌐 Рўйхатдан ўтиш: https://my.uzbmb.uz
👥 Кимлар иштирок эта олади?
Хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари ва нодавлат ОТМларда грант квотаси ажратилган йўналишлар бўйича кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган талабалар.
📝 Танлов тартиби:
Талабалар тегишли фанлар бўйича тест синовларида қатнашади.
2026 йилги давлат ОТМларига кириш имтиҳонида мос фанлардан тест топширганлар ўша баллари билан ҳам иштирок этиши мумкин.
Грантлар белгиланган минимал баллдан ўтган талабаларга рейтинг асосида, квота доирасида ажратилади.
✅ Муҳим!
Грант бутун ўқиш даври учун берилади.
Грант соҳиблари ўқишни тугатгач, давлат ёки давлат улуши мавжуд ташкилотларда камида 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.
⏰ Ариза топширишнинг охирги куни — 17 октябрь!
📌 Имкониятдан фойдаланиш учун белгиланган муддатда рўйхатдан ўтинг!









