Referee_time Telegram channel photo

Referee_time

@referee_timePublic Channel

Referee Time | Futbol Analitika ⚽️ 🤔 Penalti bormidi? Qizil kartochka-chi? 🚩 Har bir epizodga professional nigoh 📰 Futbol olami: Yangiliklar, gollar va emotsiyalar ✅ Qoidalarni bilish — o'yinni tushunishdir! ​Savollar: @referee_time7

EsportsIndonesiaIndonesia

387

Last views

1.3k (1,324 subscribers)
Anggota
—
Rating
45
Total Posts
Oct 17, 2026, 12:00 PM
Diperbarui
Apr 27, 2026
Created
Stats

Anda melihat konten dalam bahasa Indonesia. Untuk melihat konten dalam bahasa lain, ubah bahasa situs web.

Channel Information

Channel Information
Channel NameReferee_time
Username@referee_time
CategoryEsports
LanguageIndonesia
CountryIndonesia
Anggota1,324
Channel TypePublic Channel
Created27 Apr 2026
Last Updated17 Okt 2026 • 4 hari yang lalu
StatusActive

Peringkat

Peringkat Global
#23892+90
Peringkat Bahasa
#93Tidak ada perubahan
Peringkat Kategori
#502+3

Pertumbuhan Pelanggan

Total: 1.3K30 Days growth: +16914.6%
09/1809/2309/2810/0310/0810/1310/17
Pertumbuhan Pelanggan - 30 Days
DateSubscribers
18:09:20261,155
19:09:20261,155
20:09:20261,286
21:09:20261,286
22:09:20261,286
23:09:20261,286
24:09:20261,286
25:09:20261,286
26:09:20261,286
27:09:20261,286
28:09:20261,286
29:09:20261,286
30:09:20261,286
01:10:20261,286
02:10:20261,286
03:10:20261,286
04:10:20261,286
05:10:20261,286
06:10:20261,286
07:10:20261,286
08:10:20261,286
09:10:20261,286
10:10:20261,286
11:10:20261,286
12:10:20261,286
13:10:20261,286
14:10:20261,286
15:10:20261,286
16:10:20261,286
17:10:20261,324
Pertumbuhan Pelanggan - Weekly
DateSubscribers
Week of 20:04:2026570
Week of 27:04:2026570
Week of 04:05:2026818
Week of 11:05:2026818
Week of 18:05:2026818
Week of 25:05:2026818
Week of 01:06:2026818
Week of 08:06:2026818
Week of 15:06:2026818
Week of 22:06:2026818
Week of 29:06:2026818
Week of 06:07:20261,018
Week of 13:07:20261,018
Week of 20:07:20261,018
Week of 27:07:20261,018
Week of 03:08:20261,018
Week of 10:08:20261,018
Week of 17:08:20261,157
Week of 24:08:20261,157
Week of 31:08:20261,173
Week of 07:09:20261,155
Week of 14:09:20261,286
Week of 21:09:20261,286
Week of 28:09:20261,286
Week of 05:10:20261,286
Week of 12:10:20261,324
Pertumbuhan Pelanggan - Monthly
DateSubscribers
April 2026570
May 2026818
June 2026818
July 20261,018
August 20261,157
September 20261,286
October 20261,324
Pertumbuhan Pelanggan - Yearly
DateSubscribers
20261,324

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1Бу вазият учун ҳакам қарори тўғри пенальти йўқ. Нариги матндаги фикр, 2.6K
  2. #2Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал2.6K
  3. #3ВАР ва бош ҳакам суҳбати:2.1K
  4. #4Ҳам айтамиз, ҳам қайтамиз!1.9K
  5. #5Про Лигамизда ҳудди Чемпионлар ЛИГАСИда бўлган ҳолат такрорланди. Эсла1.8K
  6. #6[​​](https://webappcsdfedsssd.controller.bot/media/files/8636321167/BA1.8K
  7. #7🚨🚨🚨 «Реал Бетис» голини бекор қилиш бўйича ҳакам ва VAR ўртасидаги 1.8K
  8. #8«Бухоро» — «Пахтакор» ўйинида сўнги дақиқалардаги қизил карточка асосл1.8K
  9. #9[​​​​](https://webappcsdfedsssd.controller.bot/media/files/8636321167/1.8K
  10. #10VAR “Сантьяго Бернабеу”да Мартинес Мунуэранинг қарорини тўғрилашга ёрд1.7K

Postingan Terbaru

Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 23.47

Энтони Тэйлор Туркияда ҳакамлар қўмитаси раиси бўлди. Англиялик мутахассис ушбу лавозимни эгаллаган биринчи хорижликка айланди.

Собиқ англиялик ФИФА ҳаками Энтони Тэйлор Туркия футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу қарор федерация ижроия қўмитасининг бугунги йиғилишида қабул қилинди. 48 ёшли англиялик ушбу мамлакатда ҳакамлар корпусига раҳбарлик қилган биринчи хорижлик бўлди.

Қўмита таркибидан Алан Снодди, Игор Радойчич ва Барыш Шимшек ҳам ўрин олди.

Тэйлор 2026 йил 4 август куни, ҳакамлик фаолиятини якунлаганидан кўп ўтмай, Туркияда иш бошлаган эди. Унинг вазифалари қаторига юқори тоифали ҳакамларни тайёрлаш, уларнинг фаолиятини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, таълим дастурларини ташкил этиш ҳамда ҳакамликни УЕФА ва ФИФА стандартлари асосида ривожлантириш кирган.

Октябрь ойи бошидан Туркия чемпионати учрашувларига ҳакамларни тайинлашдаёқ Тэйлорнинг фикри инобатга олина бошланган эди. Энди эса англиялик мутахассис ҳакамлар қўмитасининг бутун фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлди.

Ушбу лавозимда Тэйлор Ферхат Гюндоғдунинг ўрнини эгаллади. Гюндоғду 3 октябрь куни жиноий иш доирасида ҳибсга олинганидан сўнг истеъфога чиққан эди.

Энтони Тэйлор Англия футбол тарихи давомидаги энг яхши ҳакамлардан бири ҳисобланади. У 2010 йилдан бошлаб Англия Премьер-лигаси учрашувларини бошқарган, 2013 йилда эса ФИФА ҳаками мақомини олган.

Тэйлор жаҳон ва Европа чемпионатларида ишлаган, Европа Лигаси финали ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини бошқарган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин у ҳакамлик фаолиятини якунлаган эди.


Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
387007
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 22.14

Photo1/2
ФИФА ҳам зерикмади «Андижон» га тақиқ қўявериб, Бобурийлар ҳам доим ишга ФИФА аралашганидан кейин ҳисоб китоб қилишмоқда.
Янги мавсум ҳам бу муаммолар росса бўй кўрсатади. Мушук, сичқон ўйини ҳали анча узоқ вақт давом этса керак.

ФИФА бамисоли "Улфатлар"даги Америкада ишлаб келган тоға, ФИФАнинг гапи «очаман, ёпаман, очаман, ёпаман».

"Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам футболи қизиқ"

@referee_time
1,3300012
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 18.46

Ҳакамлик ва Ҳакамлик маркази фаолиятидаги ислоҳотлар мавзусига қайтсак.
Айтишларича, яқин вақтдан буён Марказ клубларга ўз платформасидан фойдаланиш имкониятини очиб берган. Ушбу платформа орқали ҳар бир клуб ўз ўйинларидаги эпизодларни Ҳакамлик маркази экспертларининг изоҳлари билан биргаликда кўриб чиқиши мумкин.
Тренерлар штаби ва футболчилар жорий мавсумда ҳакамлар баҳсли вазиятларни айнан қандай талқин қилаётганини видеолар орқали яққол кўришлари мумкин.
Шунингдек, ҳакамларнинг ВАР билан олиб борган мулоқотлари ёзувларини тинглаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ бунинг учун Марказ ходимлари иштирокида бўлиш талаб этилади. Айтишларича, айрим клублар ушбу имкониятдан аллақачон фойдаланишган.

Менда савол бор мухлислар-чи, ўгайми?!

Нега ЎзФҲМ расмий саҳифасида «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинидаги вазиятларга расмий хулоса берилмади. Оҳирги постда фақат умумий гаплар, «Пахтакор» телеграм каналида берган баёноти қай даражада асосли, ҳакамлар хато қилдими, қарори тўғрими, нега мухлисларга ҳам бу очиқланмаябди? Футбол ўзи ким учун ўйналади?!

Ҳар турдан кейин шаблон гаплар ва "зум" орқали таҳлил қилинди дейилмоқда тамом. Мақсад очиқлик ва шаффофлик бўлса нега, бирор масалада на ОАВлари вакиллари билан очиқ мулоқот ёки ЎзФҲМ ўз расмий саҳифаларида аниқ таҳлилларни бермаябди?!

«Каттақўрғон» — «Лочин» ўйини про лигадаги вазиятда ўз хулосасини эълон қилди. Аммо марказий учрашув ҳақида ҳатто «Пахтакор» вакиллари билан суҳбатдан сўнг ҳам бирор аниқ хулоса беришмади.

Назаримда ер шарида ЎзФҲМдек мухлисларни назар писанд қилмайдигон, бирор дона ҳакамлик маркази бўлмаса керак. Агар Гватемалада аҳвол бизданда абгорроқ бўлмаса.

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,410007
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 16.15

«Пахтакор» дарвозасига нотўғри пенальти қўйилган, Ваня Илич 2-бўлимда четлатилиши керак эди Айнан шундай қарорга келган ЎзФҲМ вакиллари, ПФЛ ва «Пахтакор» ўртасида бугун «Zoom» платформасида учрашув бўлиб ўтди. Расмий каналларимизда кўрсатган аксар видеоларимиз…
6740011
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 15.54

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»да Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида бўлган хотираларини эслаб ўтди:

«У жамоани ҳам, мени ҳам қийин аҳволга солди. Чунки биз унинг иштирокидаги режаларни тузган эдик. У жамоага қўшилишидан олдин у билан гаплашиш учун Португалияга учиб боргандим».

«Мен унга кўп марта айтганман: “Ронни, ҳамма сен билан бирга ишлаб, сени тўғри позицияга чиқаришни хоҳлайди. Аммо сен жарима майдонига ўзинг кира олмасанг, гол ура олмайсан”».

Тен Ҳагнинг таъкидлашича, Роналду:

* Машғулотларни бир неча бор охиригача бажармай, тарк этган.

* Юрак уриш тезлиги талаб қилинган даражага етмаган.

* «Брентфорд»дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жазо сифатида белгиланган машҳур югуриш машқининг уч айланмасидан фақат иккитасини бажарган.

«У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам югурмасди. Сабаби — у ўзини етарлича тайёрламаган эди».

«Ҳар бир топ-клуб ўз сафига юқори даражали футболчини олиши керак. Аммо топ-футболчи ҳам жамоа учун ишлаши шарт».

«У бошқа футболчиларга: “Машғулотларда оёқларингизни эҳтиёт қилинглар”, дерди».
Каналга обуна бўлиш 👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,460000
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 12.56

Voice
Ҳам айтамиз, ҳам қайтамиз! «Пахтакор» — «Сурхон» ўйинидаги сўнги дақиқаларда «Пахтакор»нинг голи бекор қилинган ўйиндан ташқари ҳолатда ВАР протоколига амал қилмагани учун МАВСУМ СЎНГИГАЧА четлатилган ҳакам 25-тур ўйинига тайинлов олди. Ўзбек футболида…
5460010
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 12.41

Photo1/2
Ҳам айтамиз, ҳам қайтамиз!

«Пахтакор» — «Сурхон» ўйинидаги сўнги дақиқаларда «Пахтакор»нинг голи бекор қилинган ўйиндан ташқари ҳолатда ВАР протоколига амал қилмагани учун МАВСУМ СЎНГИГАЧА четлатилган ҳакам 25-тур ўйинига тайинлов олди. Ўзбек футболида четлатилиб, яна қарорини қайтиб олиш ҳолати биринчи марта содир бўлмаябди. Бабаян умрбот четлатилиниб яна кечириб юборилган. ЎзФҲМ эса, жамоатчиликга жазони бекор қилганликини негадир очиқламади. Ёки ЎзФҲМ учун, мавсум тамомланиб, янги мавсум бошландими?

ЎзФҲМ менимча шундай баёнот берса керак: Супер Лигада бош ҳакамлар етишмовчилики бўлгани сабабли, Равшан Абдувоҳидовнинг мавсум сўнгига қадар бўлган четлатилиши, шартли равишда бекор қилинди.

Хуллас ўша гап: "Сизлар нима иш қилсаларинг ҳам, қонунга тўғри келаверади я"

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,890007
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 11.23

​​🚨 UEFA FIFA президенти Жанни Инфантино атрофидаги 42 та саволга жавоб талаб қилмоқда
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) FIFA Бош котиби Маттиас Графстрёмга расмий хат йўллаб, ташкилот фаолиятидаги бир қатор баҳсли масалалар юзасидан тушунтириш беришни сўради.
@talkSPORT маълумотига кўра, UEFA жавобларни 2 ноябрга қадар тақдим этишни талаб қилган.
Мурожаат Инфантинонинг ўтган ҳафта Цюрихда бўлиб ўтган FIFA Кенгаши йиғилишида аъзоларни саволларини ёзма равишда юборишга чақирганидан сўнг юборилган.
📌 42 та савол нималар ҳақида?
🔹 20 миллиард долларлик лойиҳа. FIFAнинг Thrive Capital компанияси билан боғлиқ FFE инвестиция лойиҳаси, инвесторни танлаш жараёни, миллий ассоциацияларга маблағ ажратиш режалари ва қарорларни қабул қилишдаги шаффофлик.
🔹 Инфантинонинг даромадлари. FIFA президентига йиллик ҳисоботда кўрсатилмаган қўшимча тўловлар берилгани ҳақидаги хабарлар ҳамда Марк Энтонига тўланган маблағлар.
🔹 Фло Балогу иши. АҚШ президенти Дональд Трампнинг футболчига нисбатан интизомий жазони қайта кўриб чиқиш ҳақида Инфантинога қўнғироқ қилгани, FIFA президентининг жавоби ва қарорнинг ҳуқуқий асослари.
🔹 Трамп билан алоқалар. Trump Tower'даги офис ижараси, FIFA криптовалютаси бўйича эҳтимолий музокаралар, Kalshi билан ҳомийлик келишуви ва Жаҳон чемпионати қуръасининг Вашингтонга кўчирилиши каби масалалар.
🔹 Қоидалар ва ваколатлар. Жаҳон чемпионати финалидаги 27 дақиқалик танаффус, мажбурий сув ичиш танаффуслари ва бу қарорларнинг IFAB қоидаларига мувофиқлиги.
🔹 Сайловлар ва FIFA Тинчлик мукофоти. Президентлик сайловларида бетарафлик, сайлов ва этика қўмиталарининг мустақиллиги, мукофотни таъсис этиш ҳамда уни Дональд Трампга бериш қарорини ким қабул қилгани.
🔹 Харажатлар ва меҳмонлар. Инфантинонинг хусусий самолётлардан фойдаланиши, сафар харажатлари ҳамда Жаҳон чемпионати финалидаги VIP ва VVIP меҳмонлар рўйхати.
UEFA, шунингдек, FFE лойиҳаси ва Инфантинонинг шахсий ролини қамраб оладиган ҳақиқатан мустақил текширув ўтказилишини ҳам сўрамоқда.
📢 UEFAнинг позицияси қатъий:
«Бу саволларга ҳозир жавоб берилиши керак. Уларни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилишигача қолдириб бўлмайди».
42 та савол — бу шунчаки ахборот сўрови эмас. Бу FIFA раҳбариятидан шаффофлик ва ҳисобдорлик талаб қилишдир.
Энди асосий масала — FIFA барча саволларга аниқ ва далилларга асосланган жавоб берадими?

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy

@footbalekspress1
@footbalekspress1
1,150002
Referee_time logo
Referee_time

20 Okt 2026, 10.17

Media · open in Telegram
1,240004
Referee_time logo
Referee_time

19 Okt 2026, 20.48

Манчестер Сити улкан очколар жаримасига тортилиши мумкин: бу уларни Чемпионшипга тушириб, икки мавсум давомида ўша ерда қолдириши мумкин

Манчестер Сити»га нисбатан жуда катта очколар жаримаси қўлланилиши ва бу клубнинг Чемпионшипга тушишига, ҳатто икки мавсум давомида шу дивизионда қолишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда шов-шувли хабарлар тарқалмоқда.

«Сити» Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ 100 дан ортиқ айблов бўйича иш юзасидан якуний қарорни кутмоқда.
Клуб мустақил комиссиянинг хулосалари устидан апелляция берган. «Манчестер Сити» эса ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини доим таъкидлаб келган.
Аммо Daily Mail нашрининг хабар беришича, клубга нисбатан шундай оғир очколар жаримаси қўлланилиши кутилмоқдаки, бу унинг юқори дивизионда қолиш имкониятини деярли йўққа чиқаради.

Шу билан бирга, клубни Премьер-лигадан бутунлай чиқариб юбориш эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда. Сабаби, бундай қарор Англия футбол лигалари тизими — EFL учун мисли кўрилмаган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
«Сити»га нисбатан асосий жазо тасдиқланганидан кейин клубга қайта тикланиш имконияти берилиши кутилмоқда. Бу Англия футболи тарихидаги жуда катта воқеа бўлиши мумкин.
SunSport журналисти Мартин Липтон эса «Манчестер Сити»га 80 очко жаримаси ва қўшимча равишда 100 миллион фунт стерлинг миқдорида жарима солишни таклиф қилган.
«Манчестер Сити» нима учун айбланган?
Англия Премьер-лигаси даъвосига кўра, «Манчестер Сити» тўққиз йил давомида сохта ҳомийлик шартномалари орқали 900 миллион фунт стерлинглик молиявий маълумотларни яширган.

Мақолада ёзилишича, клуб дастлабки 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топилган. Кейинчалик айбловлар сони 130 тага етган.
Жазо қачон эълон қилиниши мумкин?
Мақоладаги маълумотларга кўра, апелляция жараёнини тезлаштирувчи янги тартиб жорий қилинган. Унга кўра, апелляция берилганидан кейин 12 ҳафта ичида якуний қарор қабул қилиниши керак.

Мақолада келтирилган муддатлар:
14–18 декабрь — апелляция бўйича беш кунгача давом этиши мумкин бўлган эшитув санаси.
25 декабрь — апелляция жараёнини якунлашнинг белгиланган муддати.
17 январь — комиссия якуний хулосани тайёрлаши керак бўлган муддат.
«Манчестер Сити»нинг рақиблари ушбу иш мавсум тугашидан олдин ҳал этилишини талаб қилмоқда.

«Манчестер Сити»нинг ҳозирги ҳолати Мақола эълон қилинган пайтда Энцо Мареска бошқараётган «Манчестер Сити» чемпионат жадвалида биринчи ўринда бўлиб, дастлабки етти учрашувнинг барчасида ғалаба қозонгани айтилган.
Клуб 2024 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлиш учун курашмоқда. Ўтган мавсумда эса «Арсенал» улардан ўзиб кетган.
Муҳим изоҳ: ушбу мақола ҳозирча кутилayotgan жазо ҳақидаги хабар ва тахминларни баён қилади. Унда келтирилган 80 очко жаримаси, 100 миллион фунтлик жарима ёки Чемпионшипда икки мавсум қолиш ҳақидаги маълумотлар якуний тасдиқланган қарор сифатида қабул қилинмаслиги керак. «Манчестер Сити» апелляция бергани ва ўзини айбсиз деб ҳисоблашини билдиргани ҳам мақолада таъкидланган.

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,500007
Referee_time logo
Referee_time

19 Okt 2026, 16.08

«Навбаҳор» — «Пахтакор» «Навбаҳор» фойдасига белгиланган пенальти асослимиди? Жарима майдони ичида тўп учун курашда ортдан оқ либосдаги 34-рақамли футболчи рақибига қўли тегди, контакт бормиди ҳа аниқ бор. Ҳакам пенальти белгилади ва ВАР эҳтимолий хато…
1,6600014
Referee_time logo
Referee_time

19 Okt 2026, 11.23

Video
​​VAR Гюлернинг «тирсак зарбаси» эпизодини кўриб чиқиш учун бирорта ҳам мос ракурс топа олмади

VAR Арда Гюлернинг Пекега нисбатан эҳтимолий тирсак зарбаси эпизодини икки дақиқадан ортиқ вақт давомида кўриб чиқди. Бироқ мавжуд камера ёзувларининг ҳеч бири ушбу ҳаракатни аниқ текшириш имконини бермади. Аниқ тасвир бўлмагани сабабли, протокол VAR аралашувига йўл қўймайди.

Сантьяго Бернабеу стадионида бўлиб ўтаётган «Реал Мадрид» — «Севилья» учрашувида аллақачон катта баҳсларга сабаб бўлган эпизод юзага келди.

«Реал»нинг биринчи голидан бир неча дақиқа олдин, айнан Арда Гюлер гол муаллифи бўлишидан аввал, туркиялик футболчи Пеке билан тўқнашувда иштирок этди. У қўлини орқага силкитди ва кўплаб мухлислар бу ҳаракатни тирсак зарбаси сифатида баҳолашди.

VAR ушбу эпизодни ҳакамга маълум қилишдан олдин 2 дақиқа 20 сония давомида кўриб чиқди.

Archivo VAR нашрига маълум бўлишича, Бускетс Феррер майдондаги футболчиларга ушбу ҳаракатни текшириш учун мос ракурс мавжуд эмаслиги сабабли уни аниқ баҳолашнинг иложи йўқлигини тушунтирган.

Шу тариқа, текширув эпизод бўйича муайян қарор чиқариш билан эмас, балки уни баҳолаш учун етарли тасвирлар мавжуд эмаслиги аниқланиши билан якунланган.

### Тўпдан узоқда содир бўлган эпизод

Бунинг сабаби эпизод содир бўлган жой билан боғлиқ.

Тўқнашув ўйин давом этаётган нуқтадан тахминан 30 метр узоқликда содир бўлган. Шу сабабли камералар ушбу футболчиларни тасвирга олмаётган эди.

Мавжуд такрорий тасвирларнинг барчаси узоқ масофадан олинган: юқоридан тасвирга олувчи камера, дарвоза ортидаги камера ва бошқа умумий ракурслар.

Уларнинг ҳеч бирида зарбанинг теккан нуқтаси ва унинг кучини аниқ кўриш мумкин эмас.

Гюлернинг қўлини силкитгани кўринади, аммо қўл рақибнинг юзига текканми, зарба тирсак билан берилганми, бу оддий туртиш бўлганми ёки ортиқча куч ишлатилганми — буларни аниқлашнинг иложи йўқ.

Булар бир-биридан жиддий фарқ қилувчи ҳолатлар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун турлича жазо белгиланиши ёки умуман жазо қўлланилмаслиги мумкин.

Протокол тўғри қўлланилган

Агар VAR нима содир бўлганини аниқ тасдиқлай олмаса, у аралаша олмайди.

Шунингдек, ҳеч нарсани ойдинлаштирмайдиган узоқ масофадан олинган тасвирни кўрсатиш учун ҳакамни монитор олдига чақириш ҳам мумкин эмас.

CTA бош директори Фран Сото бир неча ҳафта олдин тушунтирганидек, VAR ҳакамга эпизодни қайта кўриб чиқишни тавсия қилиши учун аниқ тасвир мавжуд бўлиши керак. Бу эпизодда эса бундай тасвир бўлмаган.


Шу сабабли VARнинг ҳаракати тўғри бўлган.

VАR хонаси мавжуд бўлган тасвирлар билан ишлайди. Трансляция тасвирларини тайёрлаш эса ҳакамлар, VAR ва CTA ваколатига кирмайдиган масаладир.

Муаммо протоколда эмас, балки эпизодни баҳолаш имконини берадиган тарзда бирорта ҳам камера уни тасвирга олмаганида бўлди.

Энди мақолага ўз фикримни илова қилсам:
Арда Гюлернинг ҳаракати тўпсиз футболчига ортиқча куч ёки шафқатсизлик ишлатиш ёки ишлатишга уриниш ҳам тажовузкор ҳаракат деб баҳоланиши ва футболчи четлатилиши мумкин. Рақиб Гюлерни либосидан тортиб қолди, Гюлер эса унга жавобан тирсакини аниқ ишлатди. Контакт борлиги ёки йўқлиги алоҳида масала, аммо аниқ у шавқатсизлик ишлатишга уринди. Демак қизил беришга ҳам аслида асос бор.

Испаниядаки трансляцияларда муаммо бор экан, биз СУПЕР ЛИГАмиздан кутилмаларимизни ошириб юбораётган эканмиз демак. «Навбаҳор» пенальтиини қайта тепиш эҳтимоли ҳақида мақоламда айнан шунга тўхталган эдим, яъни ВАРда аниқ факт бўлмаса, у ўйинга аралаша олмайди. Испания расмийлари ҳам буни такидлашмоқда. ВАРга кадрларни транслация режиссёрлари тақдим қилади. Аслида баъзида ҳакамларимиз хатоларига айнан нотўғри ракурс танлаб уни ВАР хонасига узатган ТВ ходимлари ҳам айбдор бўлади, аммо мухлислар бундай сабабларни тушинишмайди.

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,780006
Referee_time logo
Referee_time

19 Okt 2026, 10.30

Photo1/2
Пенальтида офсайд бўладими? Ҳакам қарори ва қоидалар ҳақида Кечаги ўйинни шарҳловчиси энг катта шубҳани айнан у келтириб чиқарди: офсайд бўлди, деб. Ҳатто «90 минут» подкастидагилар ва баъзи инстаблогерлар ҳам офсайд деб талқин қилишди. Кимнидир айблаш ниятим…
488000
Referee_time logo
Referee_time

19 Okt 2026, 10.11

Про Лигамизда ҳудди Чемпионлар ЛИГАСИда бўлган ҳолат такрорланди. Эсларингда а,«Атлетико Мадрид» — «Барселона» ўйини. Келинг шу вазиятни қоидалар асносида тўлиқ тушунтириб бераман:

16-қоида. Дарвозадан тепиш (Goal Kick)

IFAB футбол қоидалари, 2026/27 мавсуми.

Дарвозадан тепиш тўпнинг бутун ҳажми ерда ёки ҳавода дарвоза чизиғидан тўлиқ ўтганда, тўпга охирги бўлиб ҳужум қилаётган жамоа футболчиси тегган ва гол урилмаган ҳолатда тайинланади (8-, 10-, 13- ва 15-қоидаларга ҳам қаранг).

Дарвозадан тепиш орқали тўғридан-тўғри гол уриш мумкин, аммо фақат рақиб жамоа дарвозасига. Агар тўп тепувчининг ўз дарвозасига тўғридан-тўғри кирса, рақиб жамоага бурчак зарбаси тайинланади.

1. Бажариш тартиби

* Тўп ҳаракатсиз ҳолатда бўлиши ва ҳимояланаётган жамоа футболчиси томонидан дарвоза майдонининг исталган нуқтасидан тепилиши керак.

* Тўп тепилиб, аниқ ҳаракатланиши билан ўйинга кирган ҳисобланади.

* Рақиб футболчилари тўп ўйинга киргунга қадар жарима майдони ташқарисида бўлишлари шарт.

2. Қоидабузарликлар ва жазолар

- Агар футболчи ўз жамоаси томонидан дарвозадан тепишни адолатсиз равишда кечиктирса, ҳакам ҳуштак чалади ва қўлини кўтарган ҳолда визуал тарзда беш сонияни санай бошлайди. Беш сония тугагунга қадар зарба бажарилмаса, рақиб жамоага бурчак зарбаси тайинланади. Футболчи фақат бурчак зарбаси тайинланганидан кейин ўйинни қайта бошлашни ҳаддан ташқари кечиктирса, огоҳлантирилади.

\- Тўп ўйинга кирганидан кейин, тепувчи бошқа футболчига тегишидан олдин тўпга яна тегса, рақиб жамоага билвосита эркин зарба тайинланади. Агар қўл билан ўйнаш қоидасини бузса:

* тўғридан-тўғри эркин зарба тайинланади;

* қоидабузарлик тепувчининг жарима майдонида содир этилган бўлса, пенальти тайинланади. Бироқ тепувчи дарвозабон бўлса, билвосита эркин зарба тайинланади.

\- Агар дарвозадан тепиш бажарилган пайтда рақиб футболчилари жарима майдонини тарк этишга улгурмагани сабабли унинг ичида бўлсалар, ҳакам ўйинни давом эттиради. Агар жарима майдонида бўлган ёки тўп ўйинга киришидан олдин унга кирган рақиб футболчиси тўп ўйинга кирмасидан олдин тўпга тегса ёки уни эгаллаш учун курашса, дарвозадан тепиш қайта бажарилади.

\- Агар футболчи тўп ўйинга киришидан олдин жарима майдонига кириб, рақибга нисбатан қоидабузарлик содир этса ёки ўзига нисбатан қоидабузарлик содир этилса, дарвозадан тепиш қайта бажарилади. Қоидабузарлик хусусиятига қараб айбдор футболчи огоҳлантирилиши ёки майдондан четлатилиши мумкин.

\- Бошқа ҳар қандай қоидабузарликда зарба қайта бажарилади.

Демак юқоридаги ҳолатда, тўп ҳаракатсиз ҳолатда ҳудуд ичида турибди, дарвозабон тўпни оёғи билан шеригига узатди, тўп аниқ ҳаракатга келди ва жамоадоши тўпни ушлаб олди, демак бу пенальти. Аянан «Атлетико Мадрид» — «Барселона» ўйинида ҳакам пенальти бериши керак эди деб таҳлил қилган эдим, аммо ҳакам пенальти белгиламаган эди. Орадан маълум вақт ўтиб, УЕФА расман баёнот бериб, руминиялик ҳакам хато қилганини, аслида пенальти бериши керак эди, янги мавсумдан шунга ўхшаш ҳолат такрорланса исътесноларсиз пенальти белгиланади деб ўз саҳифаларида эълон қилган эди.

Юқоридаги ҳолатда ҳакам қарори тўғри, пенальти карточка кўрсатилмайди.

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,830005
Referee_time logo
Referee_time

18 Okt 2026, 17.47

🚨🚨🚨 «Реал Бетис» голини бекор қилиш бўйича ҳакам ва VAR ўртасидаги суҳбат таржимаси:

🗣️ VAR ҳаками: Рикардо, тўпга қўл билан тегиш эҳтимолини текширишингни тавсия қиламан.

🗣️ VAR ҳаками: Тайёр бўлганингда менга айт.

🗣️ VAR ҳаками: Қара, «Реал Бетис»нинг 9-рақамли ҳужумчиси тўпни назорат остига олиш учун қўшимча ҳаракат қилганини кўряпмиз.

🗣️ VAR ҳаками: Ҳаракатни кузатишинг учун сенга иккита камерадан олинган тасвирни кўрсатаман. Бизнинг нуқтаи назаримиздан, бу ҳужумнинг ўша фазасига тегишли. Баҳолашни тўлиқ ўзингга қолдираман.

🗣️ Майдондаги ҳакам: Яхши.

🗣️ Майдондаги ҳакам: Тасвирни шу ракурсда оч. Мен учун бу тўпга қўл билан тегиш, қоидабузарлик ҳисобланади, тўғрими?

🗣️ VAR ҳаками: Сенга ҳужумнинг ўша фазасига тегишли тасвирни қолдираман. Шунда ҳужум фазаси шу ерда давом этаётганини кўрасан. Баҳолашни ўзингга қолдираман.

🗣️ VAR ҳаками: Менинг фикримча, қўл билан тегиш содир бўлган нуқта ҳам ҳужумнинг ўша фазасига тегишли, чунки «Барселона» тўп устидан ҳеч қачон назорат ўрнатмаган ёки тўпга эгалик қилмаган, тўғрими?

🗣️ Майдондаги ҳакам: Голни бекор қиламан ва «Барселона» фойдасига жарима зарбаси билан ўйинни қайта бошлайман, тўғрими?

🗣️ VAR ҳаками: Розиман.

Каналга обуна бўлиш👇👇
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,7800013
Referee_time logo
Referee_time

18 Okt 2026, 16.01

Photo1/2
​​​​Аксар футбол мухлислари бу ҳақда гапиришга «дух» етмайди, деб мендан норози бўлишмоқда. Марҳамат, масалани ҳиссиёт билан эмас, қоидалар асосида кўриб чиқамиз. ИФАБ қоидалари бўйича асосий мезон — футболчининг майдондаги ҳолати. Пенальти тепилаётганда…
620004
Referee_time logo
Referee_time

18 Okt 2026, 15.21

​​​​Аксар футбол мухлислари бу ҳақда гапиришга «дух» етмайди, деб мендан норози бўлишмоқда. Марҳамат, масалани ҳиссиёт билан эмас, қоидалар асосида кўриб чиқамиз.

ИФАБ қоидалари бўйича асосий мезон — футболчининг майдондаги ҳолати.

Пенальти тепилаётганда футболчининг гавдаси эмас, ерга тегиб турган тана аъзолари ҳисобга олинади. Агар футболчи тўлиқ ҳавода бўлса, унинг ерга проекцияси — яъни ерда бўлганидаги ўрни инобатга олинади. Офсайдни аниқлаш эса бундан мустасно: унда бош, гавда ва оёқларнинг тегишли қисмлари ҳисобга олинади, қўллар эса ҳисобга олинмайди.

Ушбу вазиятда 55-рақамли футболчи дарвозабондан қайтган тўпни ўйнади. Аммо унинг оёғи жарима майдони чизиғини босгани ёки чизиқ ичкарига киргани аниқ кўринмаса, фақат гавдасининг ичкарида экани қоидабузарликни исботламайди.

Шунинг учун мавжуд кадрлар футболчининг оёғи чизиқни босганини аниқ тасдиқламаса, пенальтини қайта тептириш учун етарли асос йўқ, деган хулосага келиш мумкин.

Хулоса: футболчининг гавдаси чизиқ ичкарисида эканлиги унинг оёғи ҳам чизиқни босганини англатмайди. Лекин пенальтини қайта тептириш масаласида фақат оёқ ҳолатини эмас, қоидабузарликнинг таъсирини ҳам баҳолаш керак.
55-рақамли футболчи аниқ ўйинга таъсир ўтказган у тўпни ўйнади бу факт, аммо у зарбадан аввал жарима майдони ичига кириб олгани ҳақида конкрет асос йўқ. Демак у кириб олмаган деган қарорни дастаклаш мантиқли бўлади.

ИФАБнинг 14-қоидасига кўра, ҳужумчи  жамоадошининг чизиқни пенальти тепилишидан аввал босиши ёки кесиб ўтииши тўпни ўйнаш орқали таъсир кўрсатган бўлса, бу жазоланади, ҳимоя вакили ҳам муддатидан аввал жарима майдони ичига кириб олса ва зарбадан гол урилмаса ва қоида бузар футболчи ўйинга таъсир ўтказган бўлса бу жазоланади(пенальти такрор тепилади).

Каналга обуна бўлинг. ⚽️
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
https://t.me/+JgaqW4uJVBwzMTMy
1,7700014
Referee_time logo
Referee_time

17 Okt 2026, 22.32

Video
Бу вазият учун ҳакам қарори тўғри пенальти йўқ. Нариги матндаги фикр, футболдаги ҳар бир контакт фол, яъни қоида бузарлик саналмайди. Бу вазиятда ҳам ортдан 22-рақамли кўк либосдаги футболчи қўлларини ишлатди аммо бу контакт рақибни ҳаракатига таъсир ўтказиш учун етарлича кучга эга эмас. Икки ҳолатда ҳам футболчилар контакт сезиши билан давом этиш ўрнига йиқилишни маъқул кўришди.
ВАР эса аниқ ва равшан хато вазиятларда ёки ҳакам кўрмай қолиб ўтказиб юборилган вазиятларда ўйинга аралашади.
Бу ҳолатда ВАР ўйинга аралашишига ҳеч қандай асос йўқ.

Футболда бир хатони, бошқа хато билан тўғрилаш керак деган қоида йўқ. «Навбаҳор» фойдасига белгиланган пенальти, бу вазиятда пенальти берилишига асос бўла олмайди.

Ҳар икки ҳолат ҳақидаги бу фикрлар субъектив ва ҳеч қандай расмий аҳамият касб этмайди.

@referee_time
2,6300017
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

Video
VAR “Сантьяго Бернабеу”да Мартинес Мунуэранинг қарорини тўғрилашга ёрдам берди.

👉🏻 Рюдигер жарима зарбасидан йўлланган тўпни боши билан қайтарди ва тўп Диомандеининг қўлига тегди.

✅ БУ ПЕНАЛЬТИ ЭМАС.
▪️ Ҳакам монитордаги вазиятни қайта кўриб чиққач, пенальти белгилаш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Қоидаларга кўра тўп аввал футболчининг танаси ёки жамоадошидан келиб тушиб, кутилмаганда йўналиши кескин ўзгариб қўлга тегса, орадаги масофа жуда яқин бўлса, бу қўл билан ўйин саналмайди, бу «жазоланмайдигон контакт» ҳисобланади. Албатта қўлнинг ҳолати бундай вазиятларда эътиборга олинади.

Агар тўп Диомандеининг қўлига, жарима зарбасидан сўнг, тўғри келиб теккан бўлганида бу вазият пенальтига асос бўла олар эди.

ЎзФҲМ ҳам рухсат йўқ деб оёқ тираб туриб олмасдан, балки шундай лойиҳаларни йўлга қўйиб, мухлислар талабини қаноатлантирса, балки футболимиз ва ҳакамларга ишонч янада ортармиди, ўйингоҳларга мухлислар ташрифи ҳам ошарди кўп эҳтимол...
1,740000
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

Video
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал
«Навбаҳор» — «Насаф» ўйинида «Навбаҳор» дарвозасига белгиланмаган пенальти

65-дақиқа

Бурчак зарбаси амалга оширилгач 11-рақамли кўк либосдаги футболчининг тўп қўлига тегади ва бош ҳакам пенальти белгиламайди, тўп майдон ташқарисига чиқгач ВАР ҳакамлари эҳтимолий пенальтиини текшириб чиқишади ва бош ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги қарорини тасдиқлашади.

Чунки 11-рақамли футболчининг қўли табиий ҳолатда эди қоидаларга кўра тўпнинг ҳар қандай қўлга тегиш ҳолати қоида бузарлик саналавермайди.

Қоида бузарлик бўлиши учун тўпга қўл билан атайлаб ўйнаш, қўлни тўп йўналиши томон олиб бориш, тўпга қўл текканда қўл танадан сунъий равишда катталашиб тана ҳажмини кенгайтирган бўлиши ёки қўлнинг ҳолати тананинг ҳаракатини оқламаётган бўлиши керак.

Юқоридаги ҳолатда бундай аломатларинг бирортаси ҳам мавжуд эмас.

Хулоса: Бош ҳакамнинг ўнинни давом эттириш ҳақидаги қарори тўғри ва ВАР ҳам бу қарорни тасдиқлади.
1,1000013
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

Video
Нега ушбу вазиятда ҳужум давом этса ҳам «Малага» футболчиси сариқ карточка билан жазоланди?

Ўйин қоидалари 12-қоида "қоида бузарлик ва интизомсиз ҳаракат" қоидаси, "устунлик қоидаси" бандига асосан:

Устунлик қоидасини қўллаш (Advantage)
Агар ҳакам устунлик қоидасини қўллаб, ўйинни давом эттирса ва нормал ҳолатда сариқ ёки қизил карточка берилиши керак бўлган қоидабузарлик содир этилган бўлса, карточка тўп кейинги сафар ўйиндан чиққан пайтда берилади.

Аммо агар қоидабузарлик:
рақибнинг аниқ гол уриш имкониятини йўққа чиқарган бўлса, ўйинчи спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат учун сариқ карточка олади;

бироқ устунлик қўллангандан кейин қоидабузарлик қилмаган жамоа гол урса, интизомий жазо берилмайди.
Агар қоидабузарлик истиқболли ҳужумни тўхтатган ёки бузган бўлса, ўйинчи огоҳлантирилмайди.

Юқоридаги вазиятда футболчи спортга ҳос бўлмаган ҳаракат (ўйинга ҳурматсизлик) яъни рақибни либосидан ошкора тортиб қолгани учун гарчи ҳужум давом этса ҳам огоҳлантириш ўз кучида қолади.
441004
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

ВАР ва бош ҳакам суҳбати:

Ҳакамнинг «Манчестер Юнайтед» голини ҳисоблаш ҳақидаги қарори ВАР томонидан текширилиб, тасдиқланди. ВАР Магуайр тасодифий қўл билан ўйнаган бўлса-да, у голнинг бевосита муаллифи эмас, деб ҳисоблади.

ВАР: «Бу автогол. Тасодифий қўл билан ўйнаш жазоланмайди. Шунинг учун голни ҳисоблашингизни тавсия қиламиз».
Қўл билан ўйин (Handball)
Гол урилишидан олдинги тасодифий қўл билан ўйин
​Қоида бузилиши ҳисобланади, агар ўйинчи рақиб дарвозасига гол урса:
​Бевосита ўз қўли/қўл қисми тегиб кетса (хоҳ у тасодифий бўлсин), жумладан дарвозабон томонидан ҳам
​Копток ўйинчининг қўлига/қўл қисмига тегиб кетганидан сўнг дарҳол (хоҳ у тасодифий бўлсин)
​Ҳужумчи томонидан тасодифан қўл билан ўйналгандан сўнг:
​Агар шундан кейин гол жамоадоши томонидан урилса, гол инобатга олиниши керак
​Агар копток аниқ дарвоза томон ҳаракатланаётган бўлса ва дарвозага кираётганда ҳимояланаётган ўйинчи унга тегса/ўйнаса, қўл билан ўйин учун жазо белгиланиши керак (гол бекор қилинади)
​Агар копток аниқ дарвозадан ташқарига йўналган бўлса-ю, лекин ҳимояланаётган ўйинчи унга тегиб/ўйнаб, аниқ автогол юзага келса, гол инобатга олиниши керак

Хулоса: Магуваер зарбаси аниқ дарвозага кетмаётган эди ва ҳимоячи ҳаракати аниқ дарвозага кетаётган тўпни сақлаб қолиш (save) учун қилинган ҳаракат эмас. Шу сабабли гол асосли инобатга олинди. Яъни гол муаллифи «Манчестер Юнайтед» футболчиси эмас, ҳимояланаётган жамоа аъзоси киритган.
2,070007
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

http://telegraph.controller.bot/files/8636321167/BAACAgIAAxkBAAIHE2qUSb39YDusGLkyqx-JvYgBX3clAAL2ngACUWmgSK2We7fY5KBQPQQКечаги ўйин телетрансляциясидаги кадрларда баъзи мухлислар, жумладан менда ҳам саволлар пайдо бўлган эди. Мухлислар олган кадрлар аниқ кўрсатмоқдаки, ВАР ўйиндан ташқари ҳолатни тўғри қайд этган.

ВАР ўйиндан ташқари ҳолат чизиғини 7-рақамли футболчидан олган.

32-рақамли футболчининг тўпга боши билан теккан лаҳзасида 9-рақамли футболчининг оёғи 5,5 метрлик дарвоза ҳудудида турибди. 55-рақамли, қизил бутсидаги футболчининг оёғи эса чизиққа яқин. Техника чизиқларни тортганда 7-рақамли футболчининг орқасини охирги нуқта сифатида олган. Бу кадрда ҳам аниқлаш қийин: охирги ҳимоячи 7-рақамлими ёки 55-рақамли унинг шеригими? Агар инсон фактори бўлмаса, демак, геометрик ҳисоб-китобда 7-рақамли футболчи энг охирги ҳимоячи бўлган. Аммо мен барибир чизиқ 55-рақамли футболчидан олиниши керак эди деган фикримда собитман.

Ҳар икки ҳолатда ҳам — 55 ёки 7-рақамли футболчи охирги ҳимоячи бўлишидан қатъи назар — 32-рақамли «Нефтчи» вакили тўпни боши билан ўйнаган лаҳзада унинг жамоадоши 9-рақамли футболчи офсайд ҳолатида бўлган. Ёрдамчи ҳакам ҳам айнан шу футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканини қайд этди.

Мабодо 9-рақамли футболчи онсайд ҳолатида бўлган тақдирда ҳам, гол барибир бекор қилинар эди. Сабаби — бурчак тўпини узатган 8-рақамли Йовович кейин ўйиндан ташқари ҳолатда қолган ва тўпни қайта қабул қилиб, 7-рақамли шеригига узатган.

Хулоса: ВАР ўйинга асосли аралашган ва ҳақиқатда 9-рақамли гол муаллифи ўйиндан ташқари ҳолатда!

Бу фактли қарор бўлгани сабабли, бош ҳакам монитор олдига бориши шарт эмас.
802006
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

Бизга ҳам шундай телелойиҳа керак!

Ҳа, иш вақти тиғиз, деярли ҳар 3 кунда ўйинлар бўлмоқда. Аммо, дейлик, 3-турнинг барча учрашувлари якунлангач, мухлисларда энг кўп савол уйғотган баҳсли вазиятларни шу тарзда таҳлил қилиб бериш Марказ учун ҳам фойдали бўлмайдими?

Мухлислар онгида нотўғри шаклланган «ҳакамлар хато қилади», «фалончига ён босади» каби шубҳа ва гумонларга маълум даражада чек қўйиш мумкин эди.

ВАР ва бош ҳакам ўртасидаги суҳбатларни эшитиш бутун дунёда қизиқиш уйғотмоқда. Агар бу мухлислар учун қизиқ бўлмаганида, Европа топ-лигалари бу мулоқотларни ўзларининг расмий саҳифаларида очиқлаб боришмаган бўлар эди.

Бундай теле ёки ОАВ лойиҳаси молиявий жиҳатдан ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Телевидение орқали узатилса ёки YouTube'да эфирга берилса, реклама ва монетизация орқали даромад олиш имконияти бор. Бу, бир томондан, маркетинг, иккинчи томондан эса мухлислар талабини қондириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
«Вақт масаласи бор», деган важ ҳам бор. Аммо бизда Англиядагидек ўта зич тақвим эмас. Қолаверса, қачондир бу маррага барибир етиб борамиз. Шундай экан, бу йўлда биринчи қадамни эртароқ ташлаш тарафдориман.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Ўзбекистон футболида ВАР ва бош ҳакам суҳбатлари таҳлил қилинадиган очиқ телелойиҳа керакми?

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. 👇
1,480009
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
«Нефтчи» — «Пахтакор»: гол тўғри бекор қилинди, аммо ВАР хатога йўл қўйдими?

«Нефтчи» — «Пахтакор» учрашувида мезбонларнинг киритган голи офсайд сабабли бекор қилинди. Менинг фикримча, голни бекор қилиш қарори тўғри бўлган. Бироқ бу вазиятда ВАР томонидан офсайд чизиқларини белгилаш жараёнида жиддий саволлар пайдо бўлмоқда.

Бурчак зарбаси амалга оширилгандан сўнг, тўпга бош билан зарба берилган вазиятда бурчак зарбасини амалга оширган футболчи офсайд ҳолатида бўлган. У тўпни қабул қилиб, ўйинга таъсир ўтказган. Кейин унинг узатмасидан сўнг 4-рақамли футболчиҳужумни давом эттирди ва унинг узатмасидан сўнг, яна бир бош билан узатма амалга оширилган ва якунда 9-рақамли ҳужумчи гол киритган.

Ёрдамчи ҳакам эса байроқчасини кўтариб, офсайд қайд этди.
Бироқ айнан қайси вазият учун байроқча кўтарилгани мен учун тушунарсиз бўлди. Ҳакам байроқни марказга қаратиб кўрсатдими ёки узоқ ҳудуддаги футболчи учун кўтардими — телевизион кадрларда буни аниқлаш қийин.

ВАР чизиғида савол туғдирган нуқта
ВАР офсайд чизиқларини белгилаётганда эса тўп бош билан 9-рақамли футболчига узатилган лаҳзани асос қилиб олди. Ўйин ҳам айнан шу нуқтадан қайта бошланди.

Аммо энг катта савол айнан шу ерда пайдо бўлади: офсайд чизиғи энг охирги ҳимоячи бўлган футболчидан эмас, балки ундан сал олдинроқда (ёнида) турган футболчидан чизилгандек кўринмоқда.

Агар мен футболчиларнинг рақамларини адаштирмаган бўлсам, қизил бутсидаги 55-рақамли футболчининг танаси орқа қисми чизиқ учун асос бўлиши керак эди.

Яъни ВАР графикасида кўрсатилган «сохта» офсайд чизиғига кўра 9-рақамли ҳужумчи офсайдда кўринади. Ҳолбуки, энг охирги иккинчи ҳимоячи тўғри аниқланса, у онсайд ҳолатида бўлиши мумкин.

Яшил чизиқ ҳам энг охирги иккинчи ҳимоячидан эмас, ундан олдинроқда турган футболчига нисбатан чизилгани кўриниб турибди.

Диёр Имомхўжаевнинг гаплари ёдимга тушди:

У офсайд чизиқларини қийшиқ қилиб чизишнинг имкони йўқлиги, аммо кимдир ниманидир «ясашни» хоҳласа, чизиқни сал ўнг ёки чапга суриб қўйиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирилган эди.

Шу ўринда менда аниқ савол пайдо бўлди:
Офсайд чизиғи кимга нисбатан белгиланади? Энг охирги иккинчи ҳимоячигами?

Дарвозабон ҳам ҳимоячи ҳисобланадими?

Амалда офсайдни аниқлашда ҳужумчининг олдида турган иккинчи энг яқин рақиб футболчиси асос қилинади. Бу футболчи дарвозабон бўлиши ҳам, майдондаги бошқа ҳимоячи бўлиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мазкур эпизодда ВАР чизиғи айнан қайси футболчига нисбатан белгилангани жуда муҳим.

Хулоса
Яна бир бор таъкидлайман: «Нефтчи»нинг голини бекор қилиш қарори тўғри бўлган. Аммо ВАР томонидан офсайд чизиқларини белгилаш жараёни жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.

Ўта шахсий тахминим шуки: агар ҳакамлар хоҳласа, офсайдни ҳам «ясаши» мумкин экан, деган гумон пайдо бўлади.

Балки, бу ноўрин гумондир. Яна ким билади, дейсиз...
2,590008
Referee_time logo
Referee_time

03 Sep 2026, 22.36

[poll]
Жуниньо Пернамбукано — барча даврларнинг энг яхши жарима зарбаси ижрочиларидан бири бўлган! Сиз бу футболчининг ўйинларини жонли эфирда кўрганмисиз? @referee_time
841000

Showing 30 of 45 posts

Peringkat

Diperlukan Masuk

Frequently Asked Questions

Channel Telegram Referee_time tentang apa?+

Referee_time (@referee_time) adalah channel Telegram di kategori Esports di tgdio. Lihat ranking, rating, ulasan, dan postingan terbaru sebelum berlangganan. Saat ini sekitar 1.324 subscriber di tgdio.

Bagaimana bergabung dengan Referee_time (@referee_time)?+

Buka profil di tgdio, lalu Join / Open in Telegram untuk berlangganan @referee_time gratis.

Apakah Referee_time channel Esports yang bagus?+

Di tgdio Anda bisa cek rating, ulasan, ranking, dan postingan Referee_time sebelum bergabung. Saat ini sekitar 1.324 subscriber di tgdio. Bandingkan dengan channel Esports serupa.

Di mana melihat statistik dan postingan Referee_time?+

Di tgdio, buka halaman @referee_time untuk statistik, ranking, rating, dan postingan.